• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайловда имконияти чекланганлар учун ҳам барча шароит яратилган
22.12.2019
1246
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 598-сайлов участкасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда ўтмоқда.

Мазкур сайлов участкасида 1803 сайловчи рўйхатга олинган.

– Фуқаролар сайловда кўтаринки кайфият ва фаоллик билан иштирок этмоқда, – деди 598-сайлов участкаси котиби Нигора Маъруфжонова. – Эрта тонгданоқ сайловчиларни, жумладан, илк бор овоз бераётган ёшларимизни Давлат мадҳияси садолари остида кўтаринки руҳ билан кутиб олдик. 35 имконияти чекланган фуқаронинг хонадонига сайлов участкаси аъзолари бориб, сайловчиларнинг ўзлари танлаган номзодга овоз беришини таъминламоқда.

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА