• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Урганчда сайлов жараёнлари (фоторепортаж)
22.12.2019
1380
Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов жараёнлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов жараёнлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Урганч шаҳридаги 28-сайлов участкасида бўлиб, овоз бериш жараёнини очиб берди. 

Шунингдек, вилоятнинг секторлар раҳбарлари, ҳокимлик ходимлари ҳам сайловда ўз овозларини беришди.

Бу йилги сайловлар янги Сайлов кодекси асосан, «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида ўтмоқда. Унда 5та партия - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси иштирок этяпти. 

Қайд қилиш жоизки, Хоразм вилоятида 499та сайлов участкаси очилган ва 1,07 млн сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 397 минг нафари ёшлар бўлиб, шулардан 50 минг нафари илк маротаба сайловда иштирок этишади.

Сайловчилар сайлов участкаларига шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт билан бориб, сайлов бюллетенини олиб, яширин овоз бериш кабинасида уни тўлдириб, сайлов қутисига ташламоқдалар. 

Синов тариқасида сайлов участкаларидан бирида биометрик паспорт асосида шахсни идентификация қилувчи қурилма ўрнатилган. Унда веб-камера орқали паспорт эгасининг шахси идентификация қилинади, сўнгра сайлов бюллетени берилади. Бу сайловда бошқа шахс иштирок этишининг олдини олади. Агар бу тажриба ижобий натижа берса, келгуси сайловларда барча сайлов участкаларида ана шундай қурилмалар ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, сайловда овоз бериш жараёни 22 декабрь соат 20:00гача давом этади. Kun.Uz жараённи кузатиб боради.

Kun.Uz мухбири Нурмуҳаммад Саид