• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК: “Олий Мажлисга 128 нафар номзод депутат этиб сайланди”
23.12.2019
3898
Марказий Сайлов Комиссиясининг Халқаро Матбуот Марказида (Миллий Матбуот Маркази биносида) 2019 йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига ўтган сайлов якунлари бўйича МСКнинг матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Марказий Сайлов Комиссиясининг Халқаро Матбуот Марказида (Миллий Матбуот Маркази биносида) 2019 йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига ўтган сайлов якунлари бўйича МСКнинг матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Ушбу матбуот анжуманида Ўзбекистонда мавжуд 5 та партия раҳбарлари – Актам Ҳаитов (ЎзЛиДеП), Алишер Қодиров (“Миллий тикланиш” ДП), Борий Алихонов (Экологик партия), Наримон Умаров (“Адолат” СДП), Улуғбек Иноятов (Ўзбекистон ХДП), Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг айни пайтда ўз иш фаолиятини тугатаётган баъзи депутатлари, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳомжон Неъматов, хорижий ва маҳаллий кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128 тасида депутатлар сайланди.

Шу жумладан,

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 43 нафар,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 35 нафар,

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 нафар,

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар,

Ўзбекистон Экологик партиясидан – 11 нафар депутат сайланди.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.

Sof.uz