• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Kun.uz сайтида эълон қилинган хабарлар юзасидан
25.12.2019
2298
Жорий йилнинг 25 декабрь куни “Kun.uz” сайтида Тошкент шаҳар Бектемир туман 18-Висол сайлов округидаги 105-сайлов участкасида комиссия аъзолари томонидан сайлов натижалари сохталаштирилгани акс этган видеоматериал таҳририятга  келиб тушгани ҳақидаги хабар эълон қилинди.  

Хабарда сайлов жараёни якунланишини кутиб турган кузатувчиларни «Адлия вазирлигиданмиз» деб таништирган номаълум шахслар кузатувчиларнинг ҳужжатларини текшириш баҳонасида бошқа хонага олиб чиқиб кетгани, сайлов участкаси мутасаддилари кузатувчиларнинг йўқлигидан фойдаланиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган бюллетенларни сайлов қутисига ташлагани келтирилган. Бу холат кузатувчилардан бирининг камерасига ёзиб олинган. 
Мазкур холат Марказий сайлов комиссияси томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Ушбу холат юзасидан амалга оширилаётган қўшимча ўрганиш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш учун зарур материаллар прокуратура идораларига тақдим қилинди.