• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сенат аъзолари рўйхатга олинди
17.01.2020
4065
Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.

Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.

Мажлис кун тартибидан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг биринчи мажлисларини чақиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашларга сайлов якунлари эълон қилинганидан кейин Сенат аъзоларини сайлаш учун қўшма мажлислар ўтказилишини эълон қилади.

Ушбу қоидаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлислари 2020 йилнинг 16-17 январь кунлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси қўшма мажлисларнинг баённомалари асосида Сенат аъзоларини рўйхатга олади. Рўйхатга олишдан кейин уларга гувоҳнома ва кўкрак нишонларини топширади.

Мажлисда 2020 йил 16-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг қўшма мажлислари баённомаларига асосан Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олинди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг биринчи мажлиларини чақиришга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 81-моддасига ва Сайлов кодексининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг биринчи мажлислари 2020 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида чақирилиши белгиланди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати