• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
БУЮК ИШЛАРНИНГ ЮКСАК САМАРАЛАРИ
27.01.2020
2088
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда эришилган муваффақиятлар чуқур таҳлил қилиниб, Ўзбекистонни 2020 йил ва келгуси беш йилда ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди. Йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар рўй-рост айтилди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда эришилган муваффақиятлар чуқур таҳлил қилиниб, Ўзбекистонни 2020 йил ва келгуси беш йилда ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди. Йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар рўй-рост айтилди.

Бундан уч йил олдин мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида бошланган буюк ишларнинг юксак самаралари “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтган сайловларда ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топди. Халқаро кузатувчилар томонидан сайловлар эркин рақобат муҳитида, сиёсий партиялар ўртасидаги қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралар шароитида ўтгани, бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг роли сезиларли даражада ошгани алоҳида эътироф этилди.

Бундай эътирофга эришиш осон бўлгани йўқ, албатта. Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси томонидан  сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланиб,  барча даражадаги сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқишлар  8 босқичли “каскад” услубида, яъни юқоридан қуйига кенгайиб, такомиллашиб борадиган йўсинда ташкил этилди.

Одатдагидан уч ой аввал - 3 августдан бошланиб, 20 ноябргача давом этган семинар-тренингларни ўтказишда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, етакчи мутахассислари, экспертлари ҳам фаол иштирок этди. Мазкур жараёнда жами 180 мингга яқин округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари ўз билими ва кўникмаларини оширди. Бундай тизимли ва кенг кўламли ўқитиш  мамлакатимиз тарихида биринчи марта йўлга қўйилди.

Мен Сурхондарё  ва Тошкент вилоятларида сайловларга тайёргарлик ишларида ёрдам бериш бўйича масъул сифатида мазкур ҳудудларда ўтказилган ана шундай семинар-тренингларни ташкил қилишда иштирок этганим билан фахрланаман. Сайлов комиссияларининг аъзолари ва раҳбарлари машғулотларда фаол қатнашганлиги жойларда сайловларнинг очиқ, ошкора ва демократик тамойиллар асосида ўтишида муҳим аҳамият касб эди.

 Давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасида ўтган сайловлар тажрибасидан келиб чиқиб, шунингдек,  халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнлари ҳақидаги холис фикрлари ва тавсияларини инобатга олиб, сайлов комиссиялари ва аҳолининг сайлов маданиятини янада юксалтириш, сиёсий партияларнинг ўз электорати билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, партияларнинг сиёсий фаоллигини ошириш муҳим масалалар сирасидан эканлиги таъкидланди.

Эндиги бурчимиз белгиланган ана шу вазифаларнинг ижросини собитқадамлик билан таъминлашдан иборатдир.

Суяржон ҚУРБОНҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Марказий

 сайлов комиссиясининг аъзоси.