• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ САЙЛОВЛАР ЖАРАЁНИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ 
31.01.2020
1720
Мазкур тадбир Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

Янги сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ҳамда Тошкент шаҳар, Жиззах ва Тошкент вилоятлари маҳаллий Кенгашлар депуталари, сиёсий партиялар фаоллари, Маказий сайлов комиссияси, хотин-қизлар қўмиталари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида “Хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни: Ўзбекистон парламенти ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар якуни” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбир Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя  қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда кенг иштирок этишига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилаётгани таъкидланди.

 

Аёлларнинг жамиятдаги роли тобора ортмоқда. Буни  2019 йил  Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссия тузилгани, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинганида ҳам кўриш мумкин.

 

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан мамлакатимиз Парламетига, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўлиб ўтган сайловлар жамиятни демократлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, фуқароларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллиги, сиёсий партиялар ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш шароитида ўтказилганлигини, бундай кенг кўламли масалаларда аёлларнинг ўрни беқиёслиги қайд этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Гулноза Раҳимова “Сайлов-2019: сайлов жараёнида хотин-қизларнинг фаол иштироки” мавзусида маъруза қилди.

 

Хотин-қизларнинг мамлакатимизда ўтказиладиган сайловларда иштирок этишида конституцион ҳуқуқлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида, мамлакат тарихида илк бора Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Мазкур келишув доирасида сайловлар жараёнида аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, сайлов соҳасидаги билимларини бойитиш, сайловолди ва сайлов жараёнларига хотин-қизларни кенг жалб қилишга қаратилган ўқувлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

 

Шунингдек, Г.Раҳимова сайловларда хотин-қизларнинг бевосита иштироки масалаларига атрофлича тўхталиб,  республикамиз хотин-қизлари депутатликка номзодлар, ишончли вакил ва партияларнинг ваколатли вакиллари, сайловчилар, сайлов базаси ва сайлов тартиб-тамойиллари бўйича қарорларни қабул қилиш ва амалиётда ушбу қарорларни ҳаётга татбиқ  этувчи шахслар ҳамда сайловларни кузатувчилари  сифатида фаол иштирок этганликларини таъкидлади.

Ўзбекистонда сўнгги уч йилда гендер тенгликни таъминлаш ва жамиятнинг сиёсий ҳаётида аёлларнинг ролини оширишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича кўрилаётган изчил амалий ишлар натижасида сайлов жараёнида аёлларнинг иштироки бўйича сезиларли ютуқларга эришилди. 

 

Хусусан, рўйхатга олинган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг 42,1 фоизини аёллар ташкил этиб, сайловлар натижаларига кўра, 48 нафар аёл депутат этиб сайланди ( 32%),бу кўрсатгич 2014 йилдагига нисбатан икки баравар кўпдир. Сенат аъзолари қаторида  аёллар 24 ташкил этди (25%). Бу 2014 йилдагига нисбатан 6 фоиз  кўпдир.

 

Бугунги кунда парламентимизнинг ҳар икки палатаси аъзоларининг 30,4 фоизини аёллар ташкил этади. Бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан 6,1% юқоридир.

Тадбир якунлари бўйича хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг сайлов ҳуқуқларини янада кенгайтиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Республика хотин-кизлар қўмитаси раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Э. Боситхонова сўзга чиқди.

    

МСК матбуот хизмати