• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзолари Озарбойжонда ўтказилган парламент сайловлари бўйича хулосасини тақдим этди
11.02.2020
1809
Аввал маълум қилганимиздек, шу йилнинг 6-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар мақомида иштирок этишди.

Хусусан, Марказий сайлов комиссияси доимий аъзоси Баходир Юнусов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти миссияси таркибида иштирок этди ва сайлов жараёнларини бевосита кузатиб борди.

Сайловлар якунлари бўйича ўтказилган брифингда Б.Юнусов Озарбайжон Миллий Межлисига сайлов ўтказувчи 46-Ширвон округидаги кузатувлари юзасидан ахборот берди. Жумладан, ҳар бир сайлов участкасида Бир сайловчи - Бир овоз қоидасини амалга ошириш мақсадида сайловчиларни бармоқларига махсус суюқлик билан белги қўйиш ва овоз бериш хонасига келаётган сайловчида шундай белги бор йўқлигини махсус ускуна билан текшириш тажрибаси ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, ШҲТ миссиясининг ахборотига кўра Озарбайжон Республикасида ўтказилган сайловлар қонун талаблари ва Сайлов кодекси асосида демократик тамойилларга кўра ўтказилганлиги қайд этилди.