• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайловчилар ва сайлов амалиётчилари диққатига!
12.02.2020
1416
​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2019 йилнинг 22 декабрида ўтган сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этиб, йўл қўйилган камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни танқидий таҳлил қилиш ва ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишга киришди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2019 йилнинг 22 декабрида ўтган сайловларнинг якунларига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этиб, йўл қўйилган камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни танқидий таҳлил қилиш ва ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишга киришди.

Бунда сайлов комиссиялари аъзолари ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, миллий сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида сайловчилар ва сайлов амалиётчиларининг фикрларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борадаги фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ва тавсияларингиз бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига ёзиб юборишингизни сўраймиз.

Почта манзили: 100078, Тошкент, Ислом Каримов кўчаси, 43.  

Электрон почта манзили: saylov@umail.uz