Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси мамлакатимиздаги ва хориждаги барча мўмин-мусулмонларни халқимизнинг эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат байрами - муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайди.
Ушбу улуғ айём кунларида қилаётган эзгу орзуларимиз, тоат-ибодатларимиз ва дуоларимизни Аллоҳ таоло ижобат этиб, барчамизни имон-эътиқод, меҳр-оқибат, садоқатда доим собит, эл-юртимизда мустаҳкам қарор топган тинчлик-осойишталик ва қут-баракани бардавом қилсин!
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт тилаймиз!
Ватанимизни, халқимизни, мусулмон умматини бало-қазолардан Ўзи асрасин!
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Марказий сайлов комиссияси
жамоаси.