• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сингапурда парламент сайловлари бўлиб ўтди
11.07.2020
1289
Жорий йилнинг 10 июль куни Сингапурда парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 июль куни Сингапурда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сингапур сайлов департаментининг (ELD) якуний хулосасига кўра,“Сингапурда 2020-йил сайловлари учун умумий овоз бериш якунланди. Унда жами 2 млн 535 минг 565 нафар фуқаролар иштирок этди. Сайловчилар рўйхатига 2 млн 651 минг 435 киши  киритилган бўлса, сайловларда уларнинг 95,63 фоизи иштирок этди. Барча сайлов участкаларининг протоколлари буйича маълумотлар умумлаштирилган”.

Сайлов жараёнларида 1965 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бораётган Халқ Ҳаракати Партиясидан номзодлар, шунингдек, рекорд миқдордаги 12 та мухолифат партия парламентдаги 93 ўрин учун курашди.
 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, сайлов участкалари ўз фаолиятини маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан бошлаган.  Департамент томонидан берилган  маълумотга кўра, сайловчиларни коронавирусдан ҳимоялаш учун қўшимча чоралар кўрилган ва  сайлов участкалари сони оширилган. Бунда албатта фуқаролар   ниқоб тақиб, масофани сақлаган ҳолда овоз берган.
 

Сингапур сайлов қонунчилигига кўра, 21 ёшга тўлган мамлакат фуқаролари овоз беришда иштирок этиши шарт. Агар сайловчи сиёсий тадбирда иштирок эта олмаса келгуси сайловда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Қонунчиликда бу бўйича жарима миқдори ҳам белгилаб қўйилган. Беморлар учун истисно мавжуд, аммо улар тиббий маълумотнома тақдим этишлари керак .

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати