• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон делегацияси Белорусь Республикасида Президентлик сайловларини кузатишди
10.08.2020
1624
2020 йил 9 август куни Белорусь Республикасида Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Истамов, МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзоси А.Ибодуллаев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Таджиевлар Ўзбекистон делегацияси вакиллари сифатида МДҲ кузатувчилар миссияси таркибида иштирок этиб сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни халқаро кузатувчи сифатида кузатиб боришди. 

Беларусь Республикаси сайловчиларининг умумий сони - 6 844 932 нафарни ташкил этган. Сайлов участкалари овоз берувчилар сони 20 тадан кам бўлмаган ва 3000 тадан кўп бўлмаган миқдорда тузилган.

Беларусь Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришди: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

Беларусь Республикаси сайлов қонунчилигига мувофиқ сайловнинг расмий натижалари сайлов бўлиб ўтган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда эълон қилиниши лозим.