• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
COVID-19: ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА САЙЛОВЛАР
14.08.2020
2355
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари халқаро вебинарда иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари халқаро вебинарда иштирок этдилар.

2020 йил 12 августда пандемия даврида сайловларни бошқариш мавзусида вебинар бўлиб ўтди. Унда Жанубий Америка мамалакатлари дуч келаётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Онлайн тарзда ўтказилган ушбу тадбир Парламент тадқиқотлари халқаро маркази (ICPS) томонидан ташкил этилган бўлиб, унда 100 дан ортиқ иштирокчилар: мутахассислар, сайлов амалиётчилари, турли давлатлар сайлов органларининг вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан МСК доимий аъзоси Гулноза Рахимова ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Бобурмирзо Исмоиловлар иштирок этдилар.

Вебинарни ташкил этишдан асосий мақсад иштирокчиларга ҳозирги пайтда давом этаётган COVID-19 пандемияси шароитида сайлов ўтказиш амалиётлари ҳақида умумий маълумот бериш, сайлов жараёнининг самарали механизмларини яратиш ва унинг барқарорлигини оширишдан иборат.

Мексика Федерал сайлов трибунали халқаро алоқалар бўйича бош директори, вебинар модератори  Альберто Гуэвара таъкидлаганидек, янги коронавирус пандемияси турли мамлакатлардаги сайлов жараёнларининг жиддий ўзгаришларига олиб келди.

Бир томондан,  қатор мамлакатларда сайловлар ва референдумлар бекор қилинди ёки коронавирус ҳолати барқарорлашгунга қадар номаълум муддатга кечиктирилди, бошқа томондан эса, эпидемиологик вазиятга қарамай, Жанубий Корея, Германия, Исроил, Франция, Лотин Америкаси ва бошқа мамлакатларда янги сайлов тартиб-таомиллари жорий этилган ҳолда сайловлар ўтказилди.

Вебинар Демократия ва сайловларга кўмаклашиш халқаро институти (International IDEA) миллий эксперти, Руминия Доимий сайлов органининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ингрид Бикунинг алоҳида давлатларда ўтказилган сайлов кампаниялари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни пандемия шароитида ўтказиш хусусиятларига бағишланган тақдимотидан бошланди.

Шунингдек, тадбирда Колумбия Миллий Сайлов Кенгаши Президенти Эрнан Пенагос, Эквадор Миллий сайлов кенгаши президенти Диана Атамайнт, “Democracy Counts” компанияси Бош директори Саймон Вердон тадбир иштирокчиларини Эквадор (бўлиб ўтадиган) ҳамда Колумбияда (бўлиб ўтган) пандемия шароитида парламент ва маҳаллий сайловларни ташкил этиш ва ўтказишнинг янги механизмлари билан таништирди.

Тадбирда алоҳида қайд этилганидек, фуқаролар ва сиёсий субъектларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф солиши мумкин бўлган ҳозирги шароитда улар одамлар билан алоқа қилишлари, уларнинг бир жойда бўлишлари ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда барча сайлов жараёнларида иштирок этишлари билан бир қаторда фуқароларнинг сайлов жараёнида эркин иштирок этишлари, сайловчилар ва сайлов жараёнининг фаол иштирокчиларининг муҳим ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Барча сайлов ташкилотчиларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, махсус чора-тадбирларни қабул қилиш (ижтимоий масофани сақлаш, санитария чоралари ва чекловлар, сайлов комиссиялари аъзоларини онлайн ўқитиш, масофадан туриб электрон овоз бериш, онлайн овоз бериш ва бошқалар) ҳамда сайловчиларга сайлов кампаниялари хавфсизлиги кафолатлари ва янги қонун қоидаларни яратишни тақозо этади.

Вебинар COVID-19 пандемияси шароитида сайлов жараёнлари учун самарали механизмлар ва мавжуд воситаларнинг қизғин муҳокамаси билан якунланди.

 

МСК матбуот хизмати