• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ раҳбарларига эсдалик совғалари тақдим этилди
10.09.2020
1094
Айни кунларда, Сайлов – 2019 кампаниясини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга самарали ҳисса қўшган, тажрибали, фаол Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раислари, шунингдек ҳудудий сайлов комиссиялари раис ва котибларига “Марказий сайлов комиссияси” ёзуви туширилган эсдалик қимматбаҳо совғалар топшириш давом этмоқда. 

Шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов иштирок этди. Таъкидланганидек, сайловларни  ташкил этиш ва уни ўтказиш ўзига хос мураккаб ва машаққатли жараён бўлиб, уларни қонунийлик, адолатлилик, холислик принциплари асосида ташкил этиш ва ўтказишда сайлов комиссиялари зиммасига улкан масъулият юклайди.

Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ана шундай ўз касбига фидоий ва фаол сайлов иштирокчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 12 та округ раислари, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси ҳамда котибига эсдалик соатларини тақдим этди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати