• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказилади
11.09.2020
1221
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси  19-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига  асосан, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2020 йил 19 августдаги қарори билан Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси аъзолари таркибига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси  19-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига  асосан, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2020 йил 19 августдаги қарори билан Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси аъзолари таркибига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи Қашқадарё вилоят сайлов комиссияси раиси Икрамов Музраф Мубаракходжаевич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланганлиги муносабати билан ўз ваколатини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ вилоят сайлов комиссияси аъзолигидан чиқарилди.

Мазкур қарорга асосан, Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи  Останов Ўрол Суюнович халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи Қашқадарё вилоят сайлов комиссияси аъзолигига киритилиб, вилоят сайлов комиссияси раислигига тавсия этилди.

Юқоридагиларга асосан, Қашқадарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси йиғилишида Останов Ўрол Суюнович халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси этиб сайланди.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2020 йил 28 августдаги “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 4 октябрь  куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 20-Дашт, 45-Жар ҳамда 50-Ғ.Ғулом сайлов округларидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказилади.

Вилоят кенгаши Қарорининг тегишли бандида вилоят, округ ҳамда участка сайлов комиссиялари томонидан ушбу сайлов жараёни  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги қарори талабларига ҳамда  карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилиши белгиланган.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати