• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Украина сайловлари овоз беришнинг янги қоидалари асосида ўтказилади
12.09.2020
1188
Украинада бўлиб ўтадиган  навбатдаги маҳаллий сайловлар аввалгиларидан бир қатор муҳим жиҳатлари билан фарқ қилади. Овоз беришнинг янги қоидалари ва маъмурий-ҳудудий тузилишдаги ўзгаришлар 2020 йилги сайлов кампанияси жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. Сайлов олдидан билиш лозим бўлган батафсил маълумотлар Украинанинг янгиликлар ва бизнес сохасида етакчи бўлган “РБК-Украина” сайтида келтирилмоқда.

Сайловлар қачон бўлиб ўтади:

Украина Конституциясига кўра, маҳаллий сайловларда овоз бериш амалдаги давлат ҳокимияти органлари ваколатининг бешинчи йилида – октябрь ойининг сўнгги якшанбасида бўлиб ўтиши белгиланган Шунга асосан, Украина Олий Радаси томонидан навбатдаги сайловлар 2020 йил 25 октябрь куни этиб белгиланган.
 
Кимлар сайланади:

Куз фаслига белгиланган жорий сайловларда Украина фуқаролари вилоят, туман, шахар кенгашлари депутатлигига номзодлар учун, шахарлар хокимлари (мэрлар), қишлоқ ва поселка кенгашлари раҳбарлигига номзодлар учун овоз беришади.
 
2020 йилдаги маҳаллий сайловлар янги ҳудудий тузилишга кўра ташкил этилмоқда. Яъни, Украинада маҳаллий туманларнинг қўшилиши  сабабли уларнинг сони 490 тадан 136 тага қисқарган бўлиб, янгидан ташкил этилган мазкур жамоаларда жорий кузда биринчи бор сайловлар бўлиб ўтади. Шундай қилиб, украинлар октябрь ойида жамотачилик кенгаши ва мақбуллаштирилган туман кенгаши депутатларини сайлайдилар. Украинанинг Киевдан ташқари аксарият ҳудудларида сайловчилар 4 тадан бюллетенда, яъни ҳудуд раҳбарини ёки посёлка ёҳуд туман/шаҳар кенгаши депутатлигига номзодлар учун овоз беради.
 
Мамлакат пойтахти Киевда эса сайловчилар шаҳар хокими (Мэр) ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзодларни сайлаш учун  овоз берадилар. Сайловчиларга туман кенгаши депутатлигига  номзодларни сайлаш учун Житомир, Кропивницкий, Полтава, Херсон, Кривой Рогда туманларида қўшимча бюллетенлар берилади.
 
Сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари Украина Конституцияси ва сайлов қонунчилиги талабларига асосланган.