• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
AҚШ Президентлик сайлови тизими қандай?
16.09.2020
1598
AҚШда президентлик сайловлари бир неча босқичда амалга оширилади

AҚШ Конституциясига кўра Президентликга номзод учун қуйидаги талабалар қўйилади:

Номзод AҚШда туғилган мамлакат фуқароси бўлиши, 35 ёшдан кичик бўлмаслиги ҳамда  камида 14 йил AҚШ ҳудудида муқум яшаган бўлиши зарур.

AҚШда президентлик сайловлари бир неча босқичда амалга оширилади.

1-босқич: Дастлабки сайловлар ва йиғилишлар

AҚШнинг ҳар бир фуқаросида давлат бошқаруви ҳақида турли хил ғоя ва қарашлар мавжуд. Шу сабабли сиёсий партияларга аъзо бўлган ҳар қандай киши ўз номзодини илгари суриши мумкин. AҚШда асосий сайловлардан олдин, партияларнинг маҳаллий кенгашларида “Партиянинг сайловолди йиғилишилари” – Caucuses ўтказилади. Уларда номзодликка давогарлар ичидан энг яхшилари танлаб олиниб кейинги босқичга тавсия этилади. Кейинги босқич “Бошланғич сайловлар” – “ праймериз” деб аталади ва ҳар бир штатда ўтказилади. Кэйинги босқичда партия номидан иштирок этиш учун энг яхши номзодлар партия фаоллари томонидан сайланади.

2-босқич: Миллий конвенциялар

Бу босқичда партиялар “Уммумиллий сайлов”да иштирок этадиган бир нафар номзодни танлаб олиш учун “Миллий конвенциялар” ўтказадилар. Президентлик сайловида иштирок этиш учун танланган номзод мазкур йиғилишда “вице-президент”лик учун ўз номзодини танлайди. Шунинг билан партияларнинг президентлик учун номзод танлаш босқичи тугайди.

3-босқич: Умуммиллий сайловлар

Бу босқичда, номзодлар сайловолди ташвиқот ишларини олиб боришади, ўз электорати билан учрашувлар ўтказади ва сайловчиларнинг қўлловига эришишга ҳаракат қилишади.

Бу босқичда сайловчилар бир нафар президент ва бир нафар вице-президент учун овоз беришади. Шу билан биргаликда сайловчиларнинг иродасини ифода этадиган, асосий сайловларда иштирок этувчи сайловчилар гуруҳи - коллегияларга ҳам овоз беришади.

4-босқич: Сайловчилар коллегиялари

Бу босқичда ҳар бир штатдан Конгрессдаги эгаллаган ўрнига қараб, маълум бир миқдордаги кишилар гуруҳи – сайловчилар коллегиялари шакллантирилади. Ҳар бир сайловчи (коллегия аъзоси) бир овозга эга. Сайловнинг сўнги босқичида номзодлардан бири 538 нафар сайловчи (коллегия аъзоси)нинг ярмидан (270) кўпроқ овозига эга бўлса сайланган ҳисобланади. Сайланган Президент ҳам, вице-президент ҳам қасамёд қабул қилади. Янги йилнинг январь ойида иннауграция маросими бўлиб ўтади. Шундан сўнг сайланган янги Президент ва вице-президент ўз ваколатларини бажаришга киришади.

Инглиз тилидан Р.Бурхонов таржимаси.