• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунлари эълон қилинди
21.09.2020
1440
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайловининг якуний натижалари эълон қилинди. Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 5 та, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайловининг якуний натижалари эълон қилинди. Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 5 та, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунланди.

Сайловчилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Нукус шаҳри бўйича 4-сонли «Ерназар Алакўз», Элликқалъа тумани бўйича 20-сонли «Сарабий», Беруний тумани бўйича 25-сонли «Навбаҳор», Қўнғирот тумани бўйича 49-сонли «Қўнғирот» ва Қораўзак тумани бўйича 63-сонли «Қоракўл» сайлов округларида ҳар бир партиядан кўрсатилган  номзодларга  овоз беришди.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловларда жами 79 минг 167 нафар сайловчи рӱйхатга олинган. Шундан 59 минг 540 нафари яъни 75,1 фоизи овоз беришга иштирок этган.

Сайлов натижаларига кўра, Нукус шаҳри бўйича 4-сонли «Ерназар Алакўз» сайлов округидан «Адолат» социал-декмократик партиясидан Гулхатча Айимбетова, Элликқалъа тумани бўйича 20-сонли «Сарабий» сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбиларманлар ҳаракати Ӯзбекистон Либерал-демократик партиясидан Байрамбай Отемуратов, Беруний тумани бўйича 25-сонли «Навбаҳор» сайлов округидан Ӯзбекистон Халқ демократик партиясидан Адилбек Реимбоев, Қўнғирот тумани бўйича 49-сонли «Қўнғирот» сайлов округидан «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Пахратдин Айтжанов ва Қораўзак тумани бўйича 63-сонли «Қоракўл» сайлов округида Ўзбекистон Экологик партияси номзоди Мурат Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб рӯйхатга олинди. Шунингдек, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ӯтказувчи 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга энг муносиблар депутат бӯлиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз COVID-19 пандемияси даврида  бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ўтказишда сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари касаллик юқтириб олишининг олдини олиш мақсадида сайлов тадбирларини санитария-эпидемиологик ва тиббий нуқтаи назардан хавфсизлик талабларига тўла амал қилган ҳолда ўтказиш лозим.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати