• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистонда яшаб турган Қирғизистон фуқаролари Қирғизистон парламенти сайловларида иштирок этишлари мумкин
30.09.2020
1511
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мамлакатимизда доимий ёки вақтинча яшаб турган Қирғизистон Республикаси фуқаролари овоз бериши учун участка сайлов комиссияси (УСК) ташкил этилган.

2020 йил 4 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Жоғорку Кенеши депутатлари сайлови бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мамлакатимизда доимий ёки вақтинча яшаб турган Қирғизистон Республикаси фуқаролари овоз бериши учун участка сайлов комиссияси (УСК) ташкил этилган. Қирғизистон Республикаси фуқаролари ўз сайлов участкаларини tizme.gov.kg сайтидан аниқлаб олишлари мумкин.Ўзбекистондаги сайловчилар рўйхатига киритилган Қирғизистон Республикаси фуқаролари Элчихонада овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайловлар қуйидаги манзилда бўлиб ўтади: Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани Ниёзбек йули кўчаси 6-йўлак 30-уй. Сайлов вақти соат 08:00 дан 20:00 гача. Сайловчи овоз бериш учун Қирғизистон Республикасининг умумфуқаролик паспорти билан келиши шарт. Қирғизистон Республикаси фуқаролари савол туғилган тақдирда +998 71 2398613, +998 90 9012982 телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилиб, элчихона ходимига мурожаат этишлари мумкин.

 

Бу ҳақида батафсил  Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси расмий сайти ва Қиғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайти орқали билиб олишингиз мумкин.