• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Тожикистонда президент сайловлари бошланди
11.10.2020
1824
Жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 6:00 да Тожикистонда президент сайловлари бошланди.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 6:00 да Тожикистонда президент сайловлари бошланди.

Тожикистон сайлов қонунчилигига кўра, сайловларни ўтказиш учун 68 та сайлов округи, мамлакат ичида 3375 та ва хорижда 39 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссиясининг маълумотига кўра овоз бериш учун 4 943 289 нафар сайловчилар рўйхатга олинган.

Сайлов жараёнларини турли халқаро ташкилотлардан 150 га яқин хорижий кузатувчилар кузатиб боришмоқда. Шунингдек 276 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари сайловларни ёритиб боради.

Тожикистон Республикаси Президенти сайловларининг дастлабки натижалари овоз бериш тугагандан кейин 24 соат ичида, якуний натижалар эса сайловлар тугагандан кейин икки ҳафтадан кечиктирмай эълон қилинади.

Тожикистонда жойлашган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари  20:00 гача давом этади. Бу ҳақида Тожикистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.