• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўзгарди
01.12.2020
2542
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Фарҳод Анварович Насриддинов Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори этиб тайинланди.

Фарҳод Насриддинов 1986 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган давлат университети ва  Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ҳуқуқшунос, 1-даражали юрист, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.

Бунгача у Марказий сайлов комиссияси Котибияти Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Марказий сайлов комиссияси
матбуот хизмати