• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
07.12.2020
3427
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси номидан Сизларни муборак айём – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами билан самимий табриклаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси номидан Сизларни муборак айём – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами билан самимий табриклаймиз.

Мамлакатимизда барча соҳаларда, жумладан, миллий сайлов тизимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларда Бош қомусимизда ўз ифодасини топган ғоялар, тамойиллар ва меъёрлар муҳим омил бўлаётир.

Бугунги кунда ҳар бир фуқаро шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини, ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциямизсиз тасаввур этолмайди. Зеро, Конституциямиз ҳаётимизнинг барча соҳаларида халқимизнинг турмуши фаровонлигини янада оширишга қаратилган ислоҳотларда ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси миллий Конституциямиз қабул қилинган кун - 8-декабрь  байрами билан  барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаравон бўлаверсин!

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси