• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Спорт узоқ умр кўриш гарови
19.12.2020
1935
18-64 ёшдаги инсонлар ҳафтасига 150 дақиқалик ўртача жисмоний фаолликни, шунингдек 75 дақиқа давомида интенсив машғулотларни бажариши лозим. Бунда, албатта, вақтнинг 20 дақиқасини илдам юриш ва 10 дақиқа югуриш машғулотларига ажратиш зарур.

18-64 ёшдаги инсонлар ҳафтасига 150 дақиқалик ўртача жисмоний фаолликни, шунингдек 75 дақиқа давомида интенсив машғулотларни бажариши лозим. Бунда, албатта, вақтнинг 20 дақиқасини илдам юриш ва 10 дақиқа югуриш машғулотларига ажратиш зарур.

Доимий жисмоний машқлар соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Аммо битта муҳим огоҳлантириш бор: голландиялик тадқиқотчилар аниқлашганидек, эркаклар ва аёллар учун машғулотларнинг мақбул давомийлиги ва интенсивлиги бир хил эмас.

Тошкент Давлат юридик университети спорт машғулотлари залида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ходималари ҳафтанинг ҳар икки кунида спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқдалар. 

Университетнинг терма жамоаси вакили ҳамда мураббийси,  жисмоний тарбия ва спорт кафедраси мудири Дмитрий Докучаевнинг сўзларига кўра, спорт билан шуғулланадиган эркаклар қанчалик фаол бўлишса, уларнинг 90 ёшгача умр кечириш кўрсаткичи шунчалик юқори бўлар экан. Бундан ташқари, агар эркаклар кунига ўртача 90 дақиқа машқ қилишса, уларнинг           имконияти 39 фоизга ошади.

Аёлларнинг эса жисмоний машқларни бажариш вақти  бир соатдан ортиқ давом этмасагина,  улар учун фойдали бўлар экан. Шундай қилиб, ҳар куни 30-60 дақиқа давомида бир қатор спорт машқларни бажарадиган аёллар учун 90 ёшгача яшаш имконияти 30 дақиқадан кам шуғулланувчи аёлларга  нисбатан 21 фоизга ошади.

Ҳаракатга – баракат!