• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ахборот хизматлари фаолияти нима учун муҳим?
23.12.2020
2043
Мамлакатимизда мавжуд Ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати билан яқиндан таништириш мақсадида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Дунёда ахборот олишга бўлган эҳтиёж, тезкор ва холис ахборот тарқатиш талабларлари кун сайин янгиланиб бораётган узлуксиз жараёнга айланди.

Айтиш жоиз оммавий ахборот воситалари ва блогерлар маълум бир соҳани эксперт ёки мутахассис даражасида ёритиб бера олмайди. Бу борада турли идора ва ташкилотларда фаолияти йўлга қўйилган Ахборот хизматининг ёрдами анчагина қўл келади. Чунки айнан Ахборот хизматлари кенг жамоатчиликни давлат идораларига боғлаб турувчи кўприк вазифасини ўтайди.

Бугунги кун Ахборот хизмати ўз фаолияти давомида пресс-тадбирларда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, тадбирларни ижтимоий тармоқларда онлайн эфирлар орқали жамоатчиликка етказиш, соҳага оид янгилик ва муаммоларни ёритиш, танқидий материалларга муносабат билдириш, расмий веб-сайт, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда ахборот бериш, ташкилот фаолияти бўйича муайян воқелик муносабати билан расмий баёнот бериш, хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш каби вазифаларни бажариб келмоқда. 

Мамлакатимизда мавжуд Ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати билан яқиндан таништириш юзасидан очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Унда 50 яқин турли ташкилот ва идораларнинг Матбуот котиблари иштирок этди. Тадбир давомида Адлия вазирлигида ҳамда Ахборот хизмати ходимларига  жамоатчилик билан ишлаш учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар берилди ва экскурсия ташкил этилди.

Сўзга чиққанлар томонидан қайд этилганидек, Ахборот хизматлари ОАВ вакилларига  тезкор ва  холис ахборотни тақдим этишлари лозим. Ахборот хизмати ахборотни биринчи бўлиб эълон қилмаса, у барибир бошқа жойдан, бошқа манбалар орқали эълон қилиниши мумкин. Ахборот хизматида замонавий моддий-техника воситалари, шу жумладан, телевизор, фото-ва ёзиб олиш воситалари, юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлиши керак. Ахборот хизматининг ўзига яраша вазифаларидан бири бу  жамоатчилик билан алоқаларини йўлга қўйишдир.