• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сиёсий молиялаштириш қоидалари муҳокамаси
23.12.2020
2029
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси, БМТнинг Тараққиёт дастури, билан ҳамкорликда ZOOM платформаси орқали навбатдаги онлайн мухокамалар ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов, Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари Худоёр Маматов, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев, БМТ Тараққиёт дастурининг сиёсий партияларни молиялаштириш бўйича маслаҳатчиси Барбара Стоунстрит ва БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси координатори Георгий Бараташвили, сиёсий партиялар, адлия вазирлиги, ҳисоб палатаси ҳамда ташкилот вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистонда сайлов кампанияси ва сиёсий партияларни молиялаштириш, сиёсий молиялаштириш қоидалари, илғор халқаро тажриба, сайловларда маблағлар сарфланишининг шаффофлиги, сайлов харажатлари юзасидан ҳисобдорлик ва унга амал қилиш устидан назоратни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

БМТ ТДнинг сиёсий партияларни молиялаштириш бўйича маслаҳатчиси Б.Стоунстрит Ўзбекистоннинг сиёсий молия тизими таҳлили ва қайта кўриб чиқилаётган ҳуқуқий базанинг муҳим бандлари, сайлов харажатлари тўғрисидаги қоидалар, сайлов кампанияси ва сиёсий партияларни молиялаштириш учун қўлланиладиган меъёрий-ҳуқуқий базани уйғунлаштириш, сиёсий молиялаш тизимини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш учун масъул бўлган назорат органининг ташкилий тузилиши ва асосий тавсифлари хусусида сўз юритди.

Маълумки, БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияси”да: “Ҳар бир давлат сайланадиган давлат лавозимларига номзодларни молиялаштиришни, ва қаерда қўлланиладиган бўлса, сиёсий партияларни молиялаштиришнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган чораларни кўриб чиқади ”деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ Сиёсий партиялар ўзининг сайловда иштирок этишини молиялаштириш тўғрисидаги ахборотни сайлов якунлари эълон қилинганидан кейин бир ой ичида ўз расмий веб-сайтларида ва босма нашрларида эълон қилади.

Ўтказилган тадбир давомида Сайлов кодексида белгиланган қоидаларнинг халқаро амалиётда қўлланилишига оид тажрибалар кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, сайлов кампанияси даврида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда сиёсий партиялар томонидан чиқишлар ва рекламаларни ташкил этишни оммалаштириш катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Тадбир якунида Марказий сайлов комиссияси ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг сиёсий партияларни молиялаштириш бўйича маслаҳатчиси Барбара Стоунстрит билан доимий ҳамкорлик ва ўзаро фикр алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олинди.