• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади
24.12.2020
1944
Ўзбекистон Республикаси сайлов Кодексининг 20-93-моддаларига мувофиқ Тошкент шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни Тошкент шаҳар сайлов комиссияси ўтказади. Мазкур сайловлар пандемия даври шароитида бўлишини инобатга олган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2020 йил 26 августда қабул қилинган “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.

2020 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳар Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси сайлов Кодексининг 20-93-моддаларига мувофиқ Тошкент шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни Тошкент шаҳар сайлов комиссияси ўтказади. Мазкур сайловлар пандемия даври шароитида бўлишини инобатга олган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2020 йил 26 августда қабул қилинган “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.

Тошкент шаҳар Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринлари сайловларини ўтказиш учун 6-Чўпон ота сайлов округи, 29-Қипчоқ сайлов округи, 36- Янгиобод сайлов округи, 52-Уста Ширин сайлов округи, 54-Уч қаҳрамон сайлов округлари тузилган ва комиссия аъзолари шакллантирилган. Мазкур округларнинг тегишли қарорлари билан жами 73 та сайлов участкаси тузилган.

Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринлари сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати-Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон халқ демократик партияси ва Экологик партиялар иштирок этишига Тошкент шаҳар сайлов комиссияси томонидан ижозат берилган.

Ҳозирги кунда муддатдан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.