Тошкент шаҳар Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринлари сайловларини ўтказиш учун 6-Чўпон ота сайлов округи, 29-Қипчоқ сайлов округи, 36-Янгиобод сайлов округи, 52-Уста Ширин сайлов округи, 54-Уч қаҳрамон сайлов округи тузилган ва комиссия аъзолари шакллантирилган. Мазкур округларнинг тегишли қарорлари билан жами 73 та сайлов участкаси тузилган.
Мазкур сиёсий жараёнда иштирок этаётган аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишга асосий эътибор қаратилган. Жумладан, ҳар бир овоз бериш учун келган фуқаро бинога киришда тана ҳарорати ўлчаниб, янги тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп билан таъминланиб, антицептик восита билан ишлов берилгандан сўнг овоз бериш жараёнига ўтмоқда.
Овоз бериш жараёнлари ўтказиладиган биноларда сайловчилар келиб кетгандан дезинфекция ишлари мунтазам амалга оширилмоқда.
Сайловлар 20:00 га қадар давом этади.