• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон вакиллари кузатиб боради
06.01.2021
1282
2021 йил 10 январь куни Қирғиз Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари ва Қирғизистоннинг бошқарув шаклини аниқлаш учун референдум бўлиб ўтади.

2021 йил 10 январь куни Қирғиз Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари ва Қирғизистоннинг бошқарув шаклини аниқлаш учун референдум бўлиб ўтади.

 

Мазкур мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам халқаро кузатувчи сифатида бевосита кузатиб боради. 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов бошчилигида шу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Марказий сайлов комиссияси, Наманган, Aндижон, Фарғона вилоятлари сайлов комиссия аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари бор. Улар сайловларни ШҲТ, МДҲ, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилоти каби халқаро ташкилотларнинг миссиялари сафида кузатиб боради.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси МСК томонидан 2 нафар, ШҲТ Миссиясидан 1 нафар, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилотидан 1 нафар, МДҲ ПА миссияси таркибида 2 нафар, МДҲ миссияси таркибида, шу жумладан сайлов куни чегарадош вилоятларга юбориладиган кузатувчилар сони 31 нафарни ташкил этмоқда. Улар Бишкек шаҳри, Боткен,  Жалолобод ва Ўш вилоятларида жойлашган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини кузатиб борадилар.   

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати