• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қирғизистонда бир вақтнинг ўзида муддатидан илгари Президент сайловлари ҳамда Референдум бошланди.
10.01.2021
2491
Бугун, 10 январь куни Қирғизистон Республикасида муддатидан илгари Президент сайловлари ҳамда Қирғизистон Республикасида давлат бошқаруви шаклини белгилаш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 10 январь куни Қирғизистон Республикасида муддатидан илгари Президент сайловлари ҳамда Қирғизистон Республикасида давлат бошқаруви шаклини белгилаш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Марказий сайлов комиссияси, Наманган, Aндижон, Фарғона вилоятлари сайлов комиссия аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси аъзолари халқаро кузатувчи сифатида Қирғизистондаги сайловларни кузатиб боришмоқда.

Хусусан, кузатувчилар Бишкек шахридаги 1217, 1327, 1219, 1043, сайлов участкаларида бўлиб овоз берувчилар учун яратилган шароитлар, сайловчилар орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида кўрилган чоралар ҳамда сайловларнинг қонунчилик талабларига риоя қилинишини ўрганишмоқда.

Қирғизистон сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш сайлов куни соат 8-00 дан 20-00гача давом этади. Сайловчи овоз бериш биносига келгач, участка сайлов комиссияси аъзоси ва оператор томонидан сайловчининг биометрик ва шахсий ҳужжати маълумотлари асосида идентификациядан ўтказилади.  Идентификациядан ўтган сайловчига чек берилади.

Ушбу чек сайлов бюллетенини олиш учун хизмат қилади. Сайловчи чек топширмаса унга сайлов бюллетени берилмайди. Агар участка сайлов комиссияси аъзоси сайловчи чек бермаган тақдирда ҳам унга сайлов бюллетени берса, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши қонунчиликда белгиланган.

Овоз берганлар сони ҳақидаги маълумотлар ҳар икки соатда Марказий сайлов комиссиясига юбориб борилади.

2020 йил 19 ноябрдан эътиборан сайловчилар рўйхати 2475 та республика ичидаги ва 45 та хорижда ташкил қилинган сайлов участкаларига илиб қўйилган.

Сайловчилар сони 2020 йил 18 декабр куни ҳолатига 3 миллион 556 минг 864 нафарни ташкил қилган ва Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг “тизме” порталига жойлаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир сайлов участкасида иккитадан АСУ, яъни автоматик санаш қурилмалари жойлаштирилади.

Улардан бири Президент сайлови натижаларини, иккинчиси референдум натижаларини ҳисоблаш учун фойдаланилади.

2021 йил 4 январь ҳолатига кўра, Қирғиз Республикаси Президенти лавозимига номзодлар сони 18 нафарни ташкил қилган. Лекин сайлов бюллетенлари чоп этилгандан сўнг бир нафар номзод қатнашишдан воз кечган. Ҳозирда 17 та номзод учун овозлар тўпланмоқда.