• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг сайловлари бўлиб ўтмоқда
10.01.2021
1788
Бугун 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари эса 11 январь куни ўтказиш белгиланган.

Бугун 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари эса 11 январь куни ўтказиш белгиланган.

 

Сайловларни кузатишда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Марказий сайлов комиссияси, Тошкент шаҳар, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари сайлов комиссия аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари сайловларни ШҲТ, МДҲ, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилоти каби халқаро ташкилотларнинг миссиялари сафида кузатиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси МСК томонидан 2 нафар, ШҲТ Миссиясидан 1 нафар, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилотидан 1 нафар, МДҲ ПА миссияси таркибида 2 нафар, МДҲ миссияси таркибида, шу жумладан чегарадош вилоятларга юборилган кузатувчилар сони 32 нафарни ташкил этмоқда. Улар Нур Султон ва Чимкент шаҳарлари, Туркистон  ва  Жамбул вилоятларида жойлашган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини кузатиб боришмоқда.

 

Эрталаб соат 8.00дан бошлаб Республика бўйлаб 10 мингга яқин сайлов участкалари очилди. Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг 53та хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида 63 та участка ташкил этилган.

 

Таъкидлаш жоиз, маҳаллий вакиллик органлари сайловлари илк марта партиялар рўйхатлари бўйича ўтказилмоқда. Парламент Мажлисига 107 депутат сайланади, шулардан 98 нафари сиёсий партиялардан партиялар рўйхати бўйича, 9 нафари эса Қозоғистон Халқ ассамблеяси томонидан сайланади. Партиялар рўйхатида илк маротаба хотин-қизлар ва ёшлар учун 30 фоизлик квота эълон қилинди.

 

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 11 миллион  915 минг 903 сайловчи сайловчилар рўйхатига киритилган.