• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қирғиз Республикаси сайловлари ва референдумлари бўйича дастлабки натижалар
11.01.2021
2385
Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси сайлов куни соат 21.00да овоз беришдаги қуидаги дастлабки натижаларни эълон қилди.

2021 йил 10 январь куни Қирғиз Республикасида муддатидан илгари Президент сайловлари ҳамда давлат бошқаруви шаклини белгилаш бўйича референдум бўлиб ўтди.

Сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сони 3.563.574 нафарга тенг бўлди. Сайловлар учун жами 2474та сайлов участкаси ташкил этилди. Улардан 48 таси чет элда жойлашган. Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси биносида 9025-сонли сайлов участкаси ташкил этилди. Тошкент шаҳрида 2324 нафар Қирғизистон фуқароси сайловчилар рўйхатидан ўтган бўлиб, уларнинг 174 нафари овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси сайлов куни соат 21.00да овоз беришдаги қуидаги дастлабки натижаларни эълон қилди.

 

Жапаров Садыр – 79,18% овоз,

Исаев Канатбек – 0,58% овоз,

Арстанбек Мыктыбек – 1,68% овоз,

Сооронкулова Клара - 0,99% овоз,

Ташов Имамидин – 1,19% овоз,

Тагаев Рашид – 0%,

Сегизбаев Абдил – 1,46% овоз,

Мадумаров Адахан – 6,70% овоз,

Касенов Аймен – 0,91% овоз,

Кочкоров Улукбек – 0,68% овоз,

Байгуттиев Женишбек – 0,09% овоз,

Абакиров Эльдар – 0,50% овоз,

Асанов Курсан – 0,50% овоз

Абдылдаев Арстанбек – 0,08% овоз,

Джеенбеков Равшан – 0,19% овоз,

Калмаматов Бактыбек – 0,50% овоз,

Тольбаев Бабыржан – 2,35% овоз,

Иманалиев Каныбек – 0,18% овоз,

Барчасига қарши – 1,34% овоз.

 

Референдумда овоз беришнинг дастлабки натижалари:

• Президентлик бошқарув шакли - 81,29%,

• парламент бошқарув шакли - 10,85%,

• Барчасига қарши - 4,43%.