• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ШҲТ кузатувчилар Миссиясининг Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш натижалари бўйича Баёноти
11.01.2021
2126
2021 йил 7-январдан 10-январгача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси (ШҲТ) Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича ўзининг эллик бешинчи юбилей миссияси фаолиятини муваффақиятли якунлади.

2021 йил 7-январдан 10-январгача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси (ШҲТ) Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича ўзининг эллик бешинчи юбилей миссияси фаолиятини муваффақиятли якунлади. Миссияни ШҲТ Бош котибининг ўринбосари Чжан Хайчжоу бошқарди.

Миссия таркибидан 15 нафар кузатувчи хусусан, қонунчилик, сайлов органлари вакиллари, ШҲТга аъзо давлатларнинг дипломатлари, шунингдек, ШҲТ Котибияти ходимлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Суяржон Курбанкулов ўрин олди.

Сайлов куни Миссия аъзолари сайлов участкаларининг очилиши, стационар ва кўчма қутиларнинг муҳрланиши, овоз бериш ва бюллетенларни санаш жараёнларида қатнашдилар.

Қозоғистон ҳудудидаги сайлов жараёнлари тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида Миссия аъзолари Нур-Султон шаҳри ва Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларини  кузатиб борди.  Овоз бериш кунига қадар ва сайлов куни Миссия аъзолари 118та  сайлов участкасини кузатди.

Миссия томонидан таъкидланишича, сайлов кампаниясининг барча жиҳатларини таҳлил қилиш мамлакатда сиёсий рақобат мавжудлиги, сайлов кампаниясининг очиқлиги ва шаффофлигини кўрсатади.