• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари раҳбарларига сайлов қонунчилигидаги янгиликлар бўйича семинар ўтказилди
23.02.2021
1474
2021 йил 23 февралда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимлари учун 2021 йил 8 февралда қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилди.

2021 йил 23 февралда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимлари учун 2021 йил 8 февралда қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилди.

Семинарда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Арзиев модераторлик қилди. Женева шаҳридан иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов ўз нутқида мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига сайловларни ўтказиш билан боғлиқ муддатни декабрь ойидан октябрь ойига кўчириш ҳақидаги ўзгартиришнинг аҳамияти ва унга асос бўлган омиллар, сайловларни ташкил этишда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари олдида турган устувор вазифалар, хусусан сайлов қонунчилигидаги янгиликлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини хориждаги Ватандошларимизга ҳамда халқаро ҳамжамиятга етказиш хусусида тўхталиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров кириш нутқида янги қонунга биноан мамлакатимизда сайлов комиссияларини ташкил этиш, уларни ўзларига хос бўлмаган мажбуриятлардан ҳоли қилиш, сайлов жараёнини молиялаштириш босқичларини янада шаффофлаштириш ҳамда сиёсий партиялар фаолиятининг очиқ-ошкоралиги ва ҳисобдорлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берди. Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга асосан хорижий мамлакатларда вақтинча ва доимий яшаб турган Ўзбекистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқини эркин амалга оширишлари учун, хусусан сайловчилар рўйхатига киритишда электрон воситалар орқали мурожаат қилишлари, хориждаги Ватандошларимиз қайси ҳудудда бўлишидан қатъий назар кўчма сайлов қутилари орқали улар зич яшайдиган жойларда муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича яратилган қўшимча имкониятлар, қулайликлар ҳақида батафсил ахборот тақдим этди.

Тадбир иштирокчиларининг саволларига соҳа мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди.