Соғлиқни сақлашда жисмоний фаоллик жуда муҳим. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, жисмоний фаоллик саратон касалликларининг айрим турлари, шунингдек қон-томир, юрак, диабед каби касалликларга учраш эҳтимолини камайтиради. Шу билан бирга, етарли даражадаги ҳаракатчанлик нафас олиш ва тана мушаклари саломатлигига олиб келади. Бундан ташқари спорт инсон мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Спортнинг мия учун фойдали жиҳатлари
Ақлий идрок ошади
Хотира яхшиланади
Фикирлаш ривожланади
Кўриш ва эшитиш қобилияти ошади
Бизнинг миямиз танадаги барча жараёнларни бошқаради. Биз билан содир бўладиган барча воқеалар мия, идрок ва руҳиятимизда ҳам намоён бўлади. Шундай экан мия фаолияти учун фойдали бўлган машқларни билиб олиш фойдадан холи бўлмайди.
Мия фаолияти учун фойдали бўлган машқлар
Югуриш, пиёда юриш, йога билан шуғулланиш, сузиш ва велосипед хайдаш кайфиятни кўтаради, стрессга қарши курашишга ёрдам беради. Югуриш даврида босим асосан тананинг оёқ қисмига йўналтирилса, юришда тана босими бир маромга келади.
Биламиз шахмат мантиқий ва стратегик фикрлашни ривожлантиради. Доимий жисмоний машқлар ҳам мияга кислород етказиб беришни яхшилайди. Бундан ташқари югуриш, аэробика ва рақс янги билимларни ўзлаштириш ва мавжуд билимларни мусатҳкамлашда фойдали таъсир кўрсатади.
Калифорния университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра велосипед хайдаш хотирани яхшилайди. Тадқиқот давомида 38 нафар иштирокчи 20 дақиқа давомида тўхтовчиз велосипед хайдаган ва тезликни аста-секин оширган. Шундан сўнг мутахассислар барча иштирокчиларнининг бош қисмини сканердан ўтказганлар.
Маълум бўлишича, велосипеддан сўнг мияда маълумотни ёдлаш қобилиятига бевосита таъсир қилувчи кислоталар даражаси ошган. Бундан ташқари, машғулотлар тугаганидан кейин ярим соат давомида таъсир сақланиб қолган. Мазкур жисмоний машқлар шунингдек, инсонинг кўриш ва эшитиш қобилияти яхшиланишига олиб келар экан.
Жисмоний машқларни бажаришга киришган ҳар бир инсон ўз олдига соғлиқни яҳшилаш ёки ортиқча вазндан халос бўлиш каби мақсад қўяди. Мақсадга эришиш мумкин албатта. Лекин биринчи, иккинчи, учинчи уринишларда танадаги ўзгаришларни сезмаслигингиз мумкин. Аммо машқларни бажаришдан тўҳтамаслик ва уни мунтазам бажариш ёқимли жараёнга айланади. Бу орқали сиз диққатни жамлаш ва ақлий қобилиятингизни яхшилашга эришасиз. Жисмоний фаоллик ошгани сари мияда қон айланиши яхшиланади.
Албатта, жисмоний фаолиятни жисмоний машқлар билан адаштирмаслик лозим. Жисмоний машқлар жисмоний тайёргарликнинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларини яхшилаш ёки сақлашга қаратилган, режа асосидаги такрорланувчи жараён. Жисмоний фаолликка нафақат спорт машқларини балки, уй юмушлари, юқори қаватга зинадан кўтарилиш, ишга ёки ўқишга пиёда бориш каби жараёнлар киради.