• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Грипп касаллиги кўрсаткичларининг мавсумий кўтарилиши йилнинг қайси ойига тўғри келади ?
27.03.2021
1169

#саломатлик_куни

 

Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юкумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, у асосан куз ва қиш ойларида кузатилади. Грипп касаллиги кўрсаткичлари кўтарилиши йилнинг ноябрь - март ойларига тўғри келади.

 

Грипп вирусининг А, В ва С турлари мавжуд. Касаллик манбаи фақат бемор одам ҳисобланади. Касаллик атрофдаги соғлом одамларга асосан ҳаво-томчи йўли билан бемор аксирганда, йўталганда, гаплашганда тез юқади.

Гриппга барча ёшдагилар мойил, айниқса заиф болалар, кекса ёшдаги кишилар, хомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклари бўлганларда яъни иммунитети паст кишиларда тез ривожланади ва оғир кечади.

 

Гриппни олдини олишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

 

Гриппга қарши эмланиш.

Мавсумга хос кийиниш.

Ўз вақтида овқатланиш ва дам олиш.

Хоналарни вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва кунда намли тозалаш ишларини ўтказиш.

Даволаш профилактика ва ўқув муассасалари, ташкилот ва идоралар ҳамда турар жой биноларининг иссиқлик ҳарорати 22 даражадан паст бўлмаслиги керак.

 

Амал қилиш керак бўлган қоидалар:

 

Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция билан оғриган барча беморлар иситма даврида албатта ётиб даволаниши ва шифокорни уйга  чақириши керак.

Касалликни оёкда ўтказманг.

Шифокор маслаҳатлари ва тавсиялари асосида иш тутинг.

Бемор ётган хонани тез-тез шамоллатиб, намли тозалаш ишларини амалга оширинг.

Кўпроқ суюқлик — қуруқ мевалар қайнатмаси, мева шарбатларини ичинг ҳамда осон ҳазм бўладиган оқсил ва витаминларга бой таомларни истеъмол қилинг.

Касалланган даврда жамоат жойларига борманг.