• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
АКТ: САЙЛОВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР
04.05.2021
1624
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи Шерзод АЛИМОВдан Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизими ҳамда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи Шерзод АЛИМОВдан Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизими ҳамда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

-Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини (СЖБАТ) янада такомиллаштириш орқали фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойлари, ҳудудлар, кўчалар, уйлар ва хонадонларнинг номлари ҳамда рақамларининг электрон шаклда аниқ-равшан белгиланишини тақозо этади.

Бу борада Марказий сайлов комиссияси ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда сайлов жараёнларига илғор ахборот коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш ва уларни такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ички ишлар вазирлигининг “Хатлов” ва “Манзил” базасидаги маълумотларни янгилаш мақсадида жойларда Ички ишлар вазирлиги, Кадастр, Маҳалла вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда хатловни амалга ошириш учун ўн тўрт маъмурий ҳудудда ва 206 та туман/шаҳарда штаблар ташкил этилди.

Уларнинг таркиби бўйича маълумотлар умумлаштирилди. Хусусан, яшаш манзилида рўйхатда бўлмаган ва вафот этган фуқароларни чиқариб ташлаш, шунингдек амалда яшаб турган, лекин маълумотлар базасида бўлмаган фуқароларни киритиш ишлари олиб борилди.

 

- Хорижий давлатларда доимий ёки вақтинча яшаётган ватандошларимиз сайловда иштирок этишлари учун қандай электрон тизимлар яратилади?

- Хабарингиз бор, авваллари сайловларда фақат консуллик ваколатхоналаридан расман рўйхатдан ўтган ўзбекистонликлар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдала олган. Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан, эндиликда,  чет давлатларда истиқомат қилиб турган ватандошларимиз дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, сайловчилар рўйхатига киритилиши ва хорижий мамлакатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутилар орқали овоз беришлари мумкин бўлади.

Хорижий давлатларда доимий ёки вақтинча яшаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган сайлов участкаларининг сайловчилар рўйхатига киритиш бўйича электрон мурожаат қилиш имконини берувчи хизмат жорий этилади.
Шу мақсадда Ташқи ишлар вазирлигининг
saylov.mfa.uz сайтида мазкур хизмат синовдан ўтказилмоқда.

Ушбу хизмат сайлов қонунчилигида белгиланган муддатларда тўлиқ ишга туширилади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати