• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
БМТ Тараққиёт дастури Мувофиқлаштирувчи кенгаши иштирокидаги учрашув
07.05.2021
1454
7 май куни Марказий сайлов комиссиясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш лойиҳасининг бошқарув қўмитасининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

7 май куни Марказий сайлов комиссиясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш лойиҳасининг бошқарув қўмитасининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда МСК раиси З.Низамходжаев, раис ўринбосари Б.Қўчқоров, МСК аъзоси Г.Раҳимова, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Х.Фрейзер, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили М.Димовска, Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси О. Шав,  шунингдек лойиҳа доирасидаги ҳамкор ташкилотлар, хорижий мамлакатлар элчихоналари вакиллари иштирок этди.

МСК раиси З.Низамходжаев БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек ҳамкорликка қизиқиш билдираётган хорижий мамлакатлар элчихоналари  ва халқаро ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдирди. Жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишларда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳасининг ҳам ҳиссаси борлигини таъкидлади.

Тадбир давомида жорий йилнинг 8 февралида “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тавсияларини амалга ошириш борасида кўрилган муҳим ишлардан бири бўлгани қайд этилди. Ушбу қонун билан Конституцияга, шунингдек ДИИҲБнинг мақбул  тавсияларини инобатга олган ҳолда, Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилгани таъкидланди.

МСК раиси Б. Қўчқоров “2021 йилги сайловларга тайёргарлик: режаларни белгилаш, пандемия шароитида сайловларни ўтказиш, асосий сайловолди тадбирлари” мавзусидаги тақдимоти давомида ўтган парламент сайловларидан кейинги сабоқлар ва ҳалқаро кузатувчилар томонидан билдирилган фикрлар таҳлили натижалари асосида жорий йилдаги сайловга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани ва МСК томонидан тасдиқланганини қайд этди.

БМТ Тараққиёт дастури бош маслаҳатчиси Г.Бараташвили 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш доирасида ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб бориладиган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Такидланганидек, сайловларга тайёргарлик давомида оммавий ахборот воситалари учун сайловни ёритиш, сайловда аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг иштирокини таъминлаш, сайлов комиссиялари ходимларини ўқитишга қаратилган тренингларни ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва сайловлар бўйича тажриба алмашиш мақсадида миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётни такомиллаштириш бўйича халқаро конференция ташкил этиш режалаштирилган.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларнинг мустаҳкамланишидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати