• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МДҲ мамлакатларида сайлов жараёнлари механизмларини такомиллаштириш масалалари - халқаро конференциянинг диққат марказида
13.05.2021
1681
Ўзбекистон делегациясининг “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги иштироки доирасида 13 май куни анжуманнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган ушбу форумда сайловларни халқаро кузатиш принциплари ва стандартлари, янги ахборот технологияларини жорий этиш, ижтимоий тармоқлар ва месенджерларнинг сайлов кампанияси давридаги ўрнига доир масалалар муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон делегациясининг “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги иштироки доирасида 13 май куни анжуманнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган ушбу форумда сайловларни халқаро кузатиш принциплари ва стандартлари, янги ахборот технологияларини жорий этиш, ижтимоий тармоқлар ва месенджерларнинг сайлов кампанияси давридаги ўрнига доир масалалар муҳокама қилинди. 

 

Ялпи мажлисни  МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши раҳбарининг ўринбосари - Демократияни ривожлантиришни мониторинг қилиш халқаро институтининг директори И.Мушкет олиб борди.

 

Мажлисда МДҲ кузатувчилари миссиясининг технологиялар ривожланган шароитда Ҳамдўстлик мамлакатларида сайловлар жараёнларидаги фаолияти тўғрисида МДҲ Ижроий қўмитаси Раиси – Ижроий котибининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи В.Гуминский маъруза қилди. Шунингдек, ОДКБ (Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги  шартнома ташкилоти) Парламент Ассамблеяси Масъул котиби С.Поспеловнинг  ОДКБ Парламент Ассамблеяси ва Ташкилотга аъзо давлатларнинг миллий хавфсизлиги ва суверентитини таъминлаш контекстида сайловлар жараёнидаги халқаро мониторингга,  Россия Федерацияси Федерал Йиғилишининг халқаро масалалар қўмитаси раиси Г.Карасиннинг янги шароитда халқаро кузатувчилар институтига  бағишланган маърузалари тингланди.  

 

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг сайлов органлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилди.

З.Низомходжаев ўз нутқида Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларда ўтказилаётган сайловлар ва референдумларни мониторинг қилиш ва баҳолашда МДҲнинг муҳим ўрни борлигини таъкидлади. МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликда  сайловларни кузатиш бўйича миссиялар ташкил қилинмоқда. Ҳозир МДҲ давлатларида сайловлар жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Масофадан электрон овоз бериш синовдан ўтказилмоқда, вакиллик органларига сайловлар тизими такомиллаштирилмоқда, сайловчиларнинг овоз беришдаги иштирокини оширишга доир институтлар жорий этилмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси МДҲ мамлакатлари билан сайловлар соҳасидаги ҳамкорликка муҳим эътибор қаратаётгани алоҳида таъкидланди. Бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, МДҲ мамлакатларида сайловлар жараёнини такомиллаштириш, Ҳамдўстликнинг фуқаролар сайлов ҳуқуқини ва эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида бир қатор ташаббуслар ва таклифлар илгари сурилди.

 

Маъруза анжуман иштирокчилари ўртасида катта қизиқиш ва самимий мунозара ўйғотди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

 

Халқаро конференция 14 май куни ўз ишини давом эттиради.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати