• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида вебинар ташкил этилди
30.06.2021
1479
Бугун, 30 июнь куни Парламент тадқиқотлари халқаро маркази   (ICPS, Буюк Британия) ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WEB) томонидан ZOOM платформасида вебинар ташкил этилди. АҚШ, Канада, Колумбия, Россия, Руминия, Венгрия, Ангола, Конго, Ҳиндистон, Филлипин, Камбоджа, Камерун каби давлатларнинг сайлов соҳаси экспертлари, мутахассислари ва сайлов органлари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва етакчи мутахассислари ҳам қатнашди.

Бугун, 30 июнь куни Парламент тадқиқотлари халқаро маркази   (ICPS, Буюк Британия) ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WEB) томонидан ZOOM платформасида вебинар ташкил этилди. АҚШ, Канада, Колумбия, Россия, Руминия, Венгрия, Ангола, Конго, Ҳиндистон, Филлипин, Камбоджа, Камерун каби давлатларнинг сайлов соҳаси экспертлари, мутахассислари ва сайлов органлари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва етакчи мутахассислари ҳам қатнашди.

Вебинарда COVID-19 пандемияси шароитида сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига татбиқ қилинаётган замонавий усуллар ва илғор технологиялар, уларни қўллаш амалиёти ва вужудга келиши мумкин муаммо ҳамда хавфларнинг олдини олишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи Ш.Алимов маъруза қилди. Ўзбекистон миллий сайлов тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида изчил ва кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Уч йил аввал сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига асос солиниб, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди. Бу сайловларни очиқ-ошкора ўтказиш ва барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолиятини автоматлаштиришни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.  Мазкур янгилик Ўзбекистон  парламенти ва маҳаллий кенгашларга 2019 йили ўтган сайловларда муваффақиятли қўлланилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини қўллашни тартибга солувчи нормалар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида ҳам мустаҳкамланган. Жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайлови нафақат қонунчилик нуқтаи назаридан, балки сайлов жараёнига замонавий техника ва технологияларни қўллаш жиҳатидан ҳам янгича шароитда ўтади. Ҳозир Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда сайлов жараёнига жорий этилган замонавий ахборот технологияларини пандемия туфайли вужудга келган мураккаб шароитини ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Вебинарда шунингдек, Ҳиндистон сайлов комиссияси раиси ўринбосари С.Джайн, Жанубий Африка Республикасининг биометрик сайловларни ташкил этиш бўйича эксперти А.Ланггут, Россиядаги “Касперский” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бошқармаси директори Е.Барков, Россия Марказий сайлов Комиссияси аъзоси П.Андреев сингари етакчи мутахассисларнинг янги ва ривожланаётган технологияларни тўғри қўллаш, сайловчиларни рўйхатга олиш, электрон овоз бериш механизмларини такомиллаштириш, овозларни санаш ва натижаларни эълон қилишда хавфларни ўрганиш ва бартараф этишга бағишланган маърузалари тингланди. 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати