Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлик сайловини ўтказувчи 52-“Жарқўрғон” сайлов округининг 522-сайлов участкаси деб тахмин қилинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Марказий сайлов комиссияси тегишли ўрганиш ишларини олиб бораётганлигини ҳамда белгиланган тартибда ўрганиш якунлари бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.