• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК Раисининг Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси элчихонасидаги учрашуви
18.09.2021
790
18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаевнинг элчи Ботиржон Асадов бошчилигидаги дипломатик миссия вакиллари,  Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Санкт-Петербург, Ростов-на-Дону шаҳарларидаги бош консуллар, шунингдек «Uzbekistan airways» АЖ, «O’zbekiston Temir yo’llari» АЖ ваколатхонаси ва «Азиа Инвест» банки ходимлари иштирокида гибрит форматдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда З. Низамходжаев иштирокчиларга янги Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилаётган катта сиёсий тадбир - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, Комиссия раиси ўз сўзида дипломатик ваколатхоналар ва консуллик идоралари томонидан сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш қоидаларини амалга ошириш зарурлигини қайд этиб, хорижий давлат ҳудудида жойлашган сайловчиларнинг электрон рўйхатларини шакллантириш механизми ҳақида тушунча бериб ўтди.

Тадбир давомида жорий йилнинг 14 октябридан 21 октябрига қадар Россия ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида ва овоз бериш пунктларида муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди. Иштирокчилар кўтарилган масалалар юзасидан атрофлича жавоб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йил 17 сентябрдан  Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловларда овоз беришни кузатиш жараёнида иштирок этувчи халқаро (хорижий) кузатувчилар сифатида Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилнинг 24 октябрь куни, муддатидан овоз бериш эса жорий йилнинг 14 октябридан 21 октябрига қадар ўтказилади.

Ўзбекистон фуқаролари ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиши ва овоз беришда иштирок этиш имконияти ҳақида хабардор қилинадилар.