Мулоқот давомида хар бир сиёсий партияларнинг ғоялари, партия номзодининг Сайловолди дастури, сайловолди тарғибот ишлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида барча партиялар ва уларнинг Президентликка номзодлари учун яратилган тенг имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.
Ўз навбатида, И. Мушкет МДҲ ПА кузатувчиларининг Президентлик сайловини кузатиш давомидаги вазифалари билан таништирди ҳамда узоқ муддатли кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини пойтахт ва вилоятларда кузатишини қайд этиб ўтди. У Ўзбекистондаги сиёсий партиялар олиб бораётган тарғибот ишлари ва мамлакатда сайлов соҳасида юз бераётган ўзгаришларга ижобий баҳо берди.