• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистонда ЕХҲТ Парламент ассамблеяси кузатувчилари миссияси ўз фаолиятини бошлади
21.10.2021
1618
ЕХҲТ Парламент ассамблеяси кузатувчилари миссияси 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди.

21 октябрь куни Марказий сайлов комисияси Раиси Зайниддин Низамходжаевнинг ЕХҲТ қисқа муддатли кузатувчиларнинг махсус координатори Рейнхолд Лопатка ва Даниелла де Риддер – ЕХҲТ делегацияси раҳбари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев мулоқот чоғида мехмонларни Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Қайд этилганидек, сайлов жараёнининг барча босқичларида амалга оширилган ишлар тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида маълумот бериб бориш учун МСК Матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолият олиб бормоқда.  Ушбу мақсадга аккредитациядан ўтган жами 1672 та  оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Асосий вазифа Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга мувофиқ ўтказилишини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадни амалга оширишда халқаро кузатувчиларнинг сайловларда иштироки муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олиб, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг турли институтларига сайловларни кузатиш учун таклифномалар юборилди. Аккредитациядан ўтган халқаро кузатувчилар сони 969 тани ташкил этади. Булардан 629 та халқаро ташкилотлардан, 340 таси хорижий давлатлардан.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ЕХҲТ ПА делегацияси таркибига Франция, Чехия, Греция, Германия, Буюк Британия, Италия, Франция, Нидерландия, Эстония, Латвия ва бошқа 25 давлатлар парламентларининг 120 яқин вакиллари киради.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати