• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Индонезия Умумий сайлов комиссияси иштирокидаги учрашув
22.10.2021
1348
22 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Индонезия Умумий сайлов комиссияси раиси Илхам Сапутра иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сайлов кампанияси тадбирлари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, шунингдек чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Шу билан бирга, айни кунларда бир неча нуфузли халқаро ташкилотлардан кузатувчилар юртимизга ташриф буюргани ва улар ушбу сиёсий жараёнларга тайёргарлик ишлари билан танишиб бораётганликлари ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 37 та давлатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этилган. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жакарта шаҳридаги Элчихонасида  13-тартиб рақамли сайлов участкаси жойлашган. 

Илхам Сапутра ўз сўзида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида биринчи маротаба иштирок этаётганини қайд этар экан, Марказий сайлов комиссиясига сайловларни ўтказишда муваффақиятлар тилади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати