• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайловга бағишланган энг яхши видеолар танлови ғолиблари 130 миллион сўмдан ортиқ мукофотни қўлга киритишди
22.10.2021
992
22 октябрь куни ЎзЭОВМА халқаро медиа-холлида Ўзбекистон Президенти сайловларига бағишланган энг яхши видеороликлар талови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 130 миллион сўмдан ошди.

Танловда 100 дан ортиқ ёш киноижодкорлар, журналистлар, блогерлар иштирок этди. 12 нафар иштирокчи тўрт номинация бўйича ғолибликни қўлга киритди.

“Сайлов – 2021” видеотанлови Марказий сайлов комиссияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Марказий сайлов комиссияси Матбуот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқаро пресс-клуб ва UzReport TV томонидан ташкил этилган. Аризаларни қабул қилиш 21 сентябрь куни бошланган..

Ўтказилган танловнинг асосий хусусияти шундаки, ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларга онлайн тарзда овоз беришди ва ҳар бир томошабин ҳакамларнинг ҳар бири кимга ўз овозини берганини реал вақтда кузатиш имкониятига эга бўлди. Бундай ёндашув рақобатнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлади.

Танлов якунига кўра унинг ғолибларига махсус диплом ва мукофотлар топширилди. Хусусан, ҳар бир номинация бўйича қуйидаги ғолиб ва ​​совриндорлар пул мукофотларига эга бўлишди:

Энг яхши информацион видеоролик:

1 ўрин - Эльёр Тўлаганов

2 ўрин - Илхомжон Хайдаров

3 ўрин - Зиёвуддин Азизуллаев

Энг яхши постановкали видео:

1 ўрин - Махлиё Асқаралиева

2 ўрин - Орифжон Собиров

3 ўрин – Дилшод Ибрагимов

Энг яхши анимацион видео:

1 ўрин - Зафарбек Эминов

2 ўрин - Козим Исломов

3 ўрин - Наргиза Юнусова

Томошабинлар танлови:

1 ўрин - Мамуржон Эргашев

2 ўрин - Дилшода Шермухаммаедова

3 ўрин - Равшан Нурназаров.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Марказий сайлов комиссияси ва дипломатик корпус вакиллари, халқаро кузатувчилар, шунингдек, хорижий ва маҳаллий журналист ва блогерлар иштирок этишди.