Ўзбекистон делегацияси таркибидан Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари ҳамда бир қатор ташкилотлардан 47 нафар вакил ўрин олган. Улар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, шунингдек ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссиялари таркибида сайловларни мониторинг қилади.
Қайд этиш жоиз, Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси томонидан мингга яқин халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилди. Сайловларни халқаро ташкилотлардан ташқари хорижий давлатларнинг сайлов органлари хусусан, Озарбайжон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Малдив ороллари, Молдова, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Украина ва Ўзбекистондан вакиллар кузатиб боради.
Халқаро кузатувчининг ваколат муддати у аккредитация қилинган кундан бошланади ва сайлов натижалари эълон қилинган кунида тугайди. Халқаро кузатувчилар исталган сайлов участкаси ва сайлов комиссиясида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати