• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Жамоатчилик мониторинги натижалари муҳокама қилинди
24.12.2021
725
Бугун “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни юзасидан аҳолини фикри ва жамоатчилик мониторинги натижалари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” ННТ, ЎзННТМА, Ўзбекистон “Тараққиет стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Дара суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, ЎзННТМА Кенгаши вакиллари ҳамда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институтининг экспертлари, онлайн форматда – сиёсий партиялар, ЎзННТМА ва ННТ вилоятлар вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” ННТ томонидан Парламент жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Сайлов жараёнида электорат ва фуқаролик жамияти институтларининг салоҳияти, ҳуқуқий маданиятини ошириш” лойиҳасини доирасида жамоатчилик мониторинги натижалари ҳамда сайлов жараёнларида фуқаролик жамияти институтуларининг роли муҳокама қилинди.

Давра сухбатида Марказий сайлов комиссия раисининг ўринбосари Б.Т.Кучкаров маъруза билан иштирок этди.