• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2022 йил Америка мамлакатларида бўлиб ўтадиган сайловлар
12.01.2022
1288

Барбадос

19 январ куни Барбадосда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтади. Унда Барбадос палатасининг 30 нафар аъзоси сайланади. Бу Барбадос парламент республикасига айлангани ва ўз президентини сайлагандан кейинги биринчи сайловлар хисобланади. 

Коста-Рика

6 феврал куни Коста-Рикада президент, икки вице-президент ва миллий қонун чиқарувчи орган аъзоларини сайлайдиган умумий сайловлар ўтказилиши режалаштирилган. Коста-Рика Конституциясига мувофиқ, президент, иккита вице-президент, шунингдек қонун чиқарувчи органнинг барча 57 аъзоси сайланади. 

Колумбия

13 март куни Колумбияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Унда Вакиллар палатаси ва Сенатнинг янги аъзолари сайланади. 29 май куни эса Колумбияда президентлик сайловлари ўтказилади.

Бразилия

Бразилияда умумий сайловлар 2 октябр кунига белгиланган. Президент, вице-президент ва Миллий Конгресс аъзолари сайланади. Бир вақтнинг ўзида губернаторлар, вице губернаторлар ва штат қонун чиқарувчилари учун сайловлар бўлади. 

АҚШ

8 ноябр куни АҚШ Конгресси вакиллар палатасига сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур сайловлар АҚШнинг 50 та штатининг ҳар бирида 435 та Конгресс округи вакиллари учун ўтказилади.