Коста Рикада навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтди. Коста Рикада Президент 4 йил муддатга сайланади. Сайлов биринчи турда юқори натижа кўрсатган икки номзод Жозе Мариа Фигурес ва Родриго Чавес ўртасида бўлиб ўтди. Биринчи турда Фигурес 16.13 % ва Чавес 9.92 % овоз олган.
Родриго Чавес ўз сайловолди дастурида "ишсизликни қисқартириш ва бюджет дефицитини камайтириш"ни илгари сурган. Коста Рика Олий сайлов трибуналининг хабар беришича Родриго Чавес 53 % овоз олган.