• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сербияда Александр Вучич ҳар иккала сайловда ҳам ғалаба қозонди
05.04.2022
502
Мустақил экспертларнинг фикрича Сербия прогрессив партияси номзоди Александр Вучичга сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиғи овоз берган. Александр Вучич ва Сербия прогрессив партияси мамлакатни 10 йилдан буён бошқариб келмоқда.


 
Халқаро CESID ташкилоти Александр Вучичнинг 59.8 фоиз овоз олганлигини айтмоқда. ННТларнинг тадқиқотларига кўра Вучичнинг асосий рақиби генерал Здравко Понос 17 фоиз овоз олган.

Сербиядаги навбатдан ташқари белгиланган парламент сайлови ҳам 3 апрель санасида бўлиб ўтди. Умуммиллий сайловдан сўнг вакиллар шаҳар мерини сайлашади. Парламент сайловида Александр Вучич партияси 43.5 фоиз овоз тўплади. Мухолиф партиялар иттифоқи 12.9 фоиз овоз олгани айтилмоқда. Яшиллар партияси “Морамо” 4.4 фоиз олган.

Республика сайлов комиссияси овоз беришда сайловчиларнинг 58-60 фоизи иштирок этганлигини таъкидламоқда.